Ироқ Сурияга чегарани очади

0
2375
Фото: TravelAsk

Шанба куни Ироқ Сурия билан чегарада жойлашган Эл-Қаим чегара пунктини очади, дея хабар бермоқда «Reuters» Ироқ давлат ахборот агентлигига таяниб.

Ироқ Бош вазири Абдел Абдул-Маҳдининг сўзларига кўра, Ироқ ҳукумати чегара ўтиш жойини очишга рози бўлган. Хозирги вақтда ўтиш жойи сайёҳлар ва товарларни қабул қилиш учун олдиндан тайёрланган. Тахминларга кўра, Эл-Қаим ўтиш пункти 30 сентябрдан ишлай бошлайди.

Аввалроқ Regnum хабар берганидек, 2017 йил ноябрь ойида Ироқ кучлари Сурия билан чегарадош Ал-Қаим шаҳрини «ИШИД» террорчиларидан озод қилган эди. Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг озод қилиниши Ироқ маъмурларига Суриядаги чегарани кесиб ўтиш устидан назоратни қайта тиклашга имкон беради.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг