Трамп Усама бин Ладиннинг ўғли ўдирилганини тасдиқлaди

0
1645
Манба: Vox

Шанба куни Дональд Трамп ал-Қоида етакчиси бўлган Усама бин Ладиннинг ўғли Ҳамза бин Ладинни  АҚШ томонидан ўлдирилганини тасдиқлади.

Унинг ўлими июль ойида хабар қилинган,  аммо АҚШ ҳукумати буни тасдиқламаганди. New-York Times  хабар беришича, у сўнгги икки йилнинг қайсидир вақтида ўлдирилган.

Шанба куни Оқ Уй расмийлари уни АҚШнинг Афғонистон  ва Покистон минтақасидаги аксилтеррорчилик операцияси пайтида ўлдирганини айтди. Лекин айнан қачон бу иш содир этилгани очиқланмаган.

Тахминан 30 ёшларда бўлган Ҳамза Бин Ладин террорчи гуруҳ ал-Қоиданинг мавқейини қайта тиклашга интилаётганди. АҚШ давлат департаменти уни 2017 йилда террорчи, деб эълон қилган.

«Ал-Қоида уни кейинги авлоднинг вориси бўлиш учун тайёрлаётганди. Унинг айни пайтдаги раҳбари Айман ал-Завоҳирий самарали фаолият олиб бормаган. Улар бу йигитни ўзларига янги йўлбошчи қилишмоқчи эди”, деди «New Americа» жамғармасининг халқаро хавфсизлик дастури директори Питер Берген «Guardian»га.

Маълумот учун, Усама бин Ладин АҚШда 2001 йил 11 сентабрь куни содир этилган террорни ташкиллаштирган. У 2011 йилда Покистоннинг Абботобод шаҳрида АҚШ махсус кучлари томонидан ўлдирилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг