Уйингиздан чиқмай фанларни ўрганмоқчимисиз? – Ўзбекистонда Khan Academy ўз фаолиятини бошламоқда

0
2223
манаба: Википедия

Khan Academy – Ҳарвард битирувчиси Салмон Хон томонидан 2006 йилда асос солинган, «Юқори сифатли таълимни ҳар кимга, ҳар жойда тақдим этиш»ни ўзига шиор қилиб олган нотижорий таълим ташкилоти.

Академия ўзининг интернет-сайтида математика, физика, кимё, биология, астрономия, космология, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт, иқтисодиёт, компьютерга оид ва бошқа бир қанча фанларга доир 9 мингдан ортиқ қисқа видеолекцияларини барча учун бепул тақдим этади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, академия сайти 50 мингдан зиёд амалий машғулотлар ҳамда ҳар бир ўқувчининг имкониятига қараб (персоналлаштирилган) таълим олиш имкониятини берадиган информацион панелни тақдим этади ва бунда ўқувчи ўзига қулай жойда – синфхонасида ёки уйида машғулот ўташи мумкин.

Хайрия маблағлари эвазига амалга ошириб келинаётган бу лойиҳа энди Ўзбекистонда ҳам ўз ишини бошламоқда. Мазкур лойиҳанинг ўзбекчага ўгирилиши ҳам якка шахсларнинг уриниши эвазига амалга ошди. Энг аввало, тадбиркор Ботир Арифжанов ва унинг маслакдошлари ташаббуси билан бошланган лойиҳа кейинчалик кўплаб кўнгиллилар, лойиҳа жонкуярлари иштироки билан қўллаб-қувватланди.

Khan Academy афзалликлари

Аввало бу ҳар ким – каттаю кичик учун ўз шароитидан келиб чиқиб таълим олиш имкониятидир. Ҳеч қандай чекловларсиз.Мактабларда дарс жараёни қай тарзда ўтиши, жараёнга хос бўлган камчиликлар кўпчиликка аён: дарс давомида ўқитувчи 20-30 нафар ўқувчи билан ишлаши боис, барча ўқувчилар ҳам фанни бир текис ўзлаштиришини назорат қилиши ва буни таъминлаши амримаҳол.

Дарс жараёнида боланинг бир мавзуни яхши тушунолмай қолиши кейинги мавзуни ўзлаштиришини қийинлаштиради, ундан кейингисини – янада қийинлаштиради. Натижада боланинг фанга қизиқиши батамом сўнади.

Бир муддат ўтиб бола бу фан учун ўқувчи эмас, балки синфхонага шунчаки ташриф буюрувчига айланади.

Бунинг оқибатида юзага келадиган салбий натижалар ҳақида биз аввалги мақолаларимиздан бирида сўз юртиган эдик.

Khan Academy платформаси бу каби кемтикларни тўлдиришга сафарбар этилган – дарс давомида ўзлаштира олмаганини мазкур платформадан фойдаланадиган ўқувчи уйида ёки хоҳлаган бошқа жойида такрорлаши мумкин бўлади.

Дарсларнинг тасвир орқали берилиши Khan Academy платформасининг яна бир устунлиги бўлиб, бунда таълим самарадорлиги бир неча баробар ошади. Бу «тасвир устунлиги эффекти» деб номланиб, бир қанча тажрибаларда ўз исботини топган.

Ўқитувчи ва ота-оналарга

Қўшимчасига айтиш мумкинки, Khan Academy ўқитувчилар ва ота-оналарга ҳам ёрдамга келади. Платформа уларга бола қай даражада фанларни ўзлаштираётганини кузатиш ва энг муҳими болага қандай қилиб ёрдам бериш мумкинлигини кўрсатади. Мураббий панели бола қийинчиликка дуч келяптими ёки синфда биринчи бўлиб олдими – кўрсатиб туради, жами синфнинг ва ҳар боланинг давомати ҳақида ҳисобот бериб туради.

Khan Academy бу функцияларни тобора такомиллаштириш устида ишлаб келмоқда. Яқин келажакда таълим жараёни моҳиятан ўзгача жиҳатларни ўзида мужассам этиши кутилмоқда.

Қуйидаги видеода Салмон Хоннинг ўзи платформа ҳақида гапириб беради:

Лойиҳага ёрдам беришни истовчилар учун:
Visa, Paypal орқали ҳам пул ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://bit.ly/xa_gofundme
Банк орқали сўмда пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212000400980475001
СТИР: 207290667
Ташкилот номи: «Bilim Onlayn» ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: «Aloqabank» АТБ
МФО: 00401
СТИР: 200829053
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
АҚШ долларида пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212840900980475001
Ташкилот номи: «Bilim Onlayn» ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: «Aloqabank» АТБ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
SWIFT: SCLUZ22
Телеграмдаги расмий канал: @xanakademiyasi
(Алоқа учун: @xanakademiyasi_admin)
E-mail: team@bilimonlayn.uz
Боғланиш учун телефон:
+998971309050
Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар бу ерга ёзишлари мумкин.
www.facebook.com/KhanAcademyUzbek

Раҳматилло Исроилов
Шокир Шарипов

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг