51 нафар мусулмонлар шаҳид бўлган масжидда ифторлик берилди

0
2170

Туркия «Диёнат» вақфи, Янги Зелландияда 51 мусулмон шаҳид бўлган Крайсчерс шаҳрида ифтор маросими ташкил этди, дея хабар беради dinigercekhaber.com.

Рамазон ойининг маънавий муҳитини дунёнинг тўрт тарафига намойиш этган «Туркия Диёнат вақфи», ўтган ойларда Янги Зелландиянинг Крайсчерс шаҳрида террорчилик ҳужумида 51 мусулмон шаҳид бўлган Ан-Нур жомеъси ва Cантербурй унверситети Кампус масжидида ифтор ташкил қилди.

«Биродарларингни унутма, кутилган сенсан» шиори билан бошланган 2019 Рамазон ёрдам ташкилоти доираси ичида Туркиянинг ёрдам қўлини муҳтожларга улаштирган ва борган ҳар бир ҳудудда кўнгил ришталарини боғлаган «Туркия Диёнат вақфи», эзгулик дастурхони билан жамиятнинг турли бўғимларини бир жойга йиғди.

Янги Зелландияда муҳтожларни унутмаган «Туркия Диёнат вақфи», Крайсчерс шаҳрида жума намози асносида бутун дунё эътиборини тортган терорчилик ҳужумида 51 мусулмон шаҳид бўлган Ан-Нур жомеъси билан Cантербурй унверситети Кампус масжидида 500 кишилик ифтор берди.

Ёшлар эркагу аёл, жамоатнинг турли бўғинидан қатнашиши таъминланган ифтор дастурхонида Янги Зелландиялик мусулмонлар, «Туркия Диёнат вақфи»га уларни унутмаганлари ва ёлғизлатиб қўймаганлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ҳис ҳаяжонга тўлган ифтор маросимида, терор босқинида шаҳид бўлган мусулмонлар руҳига дуолар қилинди.

2019 йил Рамазон фаолиятлари доирасида озиқ-овқат халталари, моддий ва маънавий ёрдамлар билан етимларга байрамлик кийим кечак тарқатган «Туркия Диёнат вақфи», Рамазон ойи давомида дунё бўйлаб 75 ўлка 108 ҳудудда, Туркияни ичида эса 81 вилоятда ташкил этган эзгулик дастурхонида юз минглаб кишини меҳмон қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг