Туркия Грецияни экстремистик гуруҳларга ёрдам беришда айбламоқда

0
1162
Фото: Reuters

Туркия Грецияни экстремистик ташкилотларни, шу жумладан Курдистон ишчилар партиясини яширишда ва уларга ёрдам беришда айблади, деб хабар берди Ал-Арабия телеканали.

Греция даъвони рад этиб, бу ҳолат минтақада нотинчлик келтириб чиқараётгани ва унинг имиджига зарар етказишга уринишдир дейди.

Туркия Президентининг Алоқа бўлими бошлиғи Фаҳреттин Альтун ўз Тwitterдаги саҳифасида Грециядаги қочқинлар лагерида яширинган экстремистлар борлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Греция Эгей денгизида қочқинлар ўлишига йўл қўйган бир пайтда жангарилар Туркияга қарши худкушлик ҳужумларини уюштиришни режалаштирган.

Шунингдек, Фаҳреттин Альтун ўзининг твитига баъзи хорижий давлатларнинг экстремистик гуруҳларга қандай ёрдам беришини тушунтириб берадиган уч дақиқалик видеоклипни илова қилди.

Видеоклипда Анқара НАТОга аъзо давлатларга, шу жумладан қўшни Грецияга Туркиянинг экстремистик ташкилотларга қарши олиб бораётган барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақираётгани кўрсатилган.

Аввалроқ, Греция армияси штаби бошлиғи генерал-лейтенант Константинос Флорос Туркиянинг ҳаракатлари минтақага беқарорлик олиб келаётганини айтган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг