Taҳлилчилар: Huawei юкларининг жўнатилиши бу йил чорак маротабагача камайиши мумкин

0
2102

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитойнинг Huawei компанияси АҚШ томонидан қўйилаётган санкциялар оқибатида бу йилги сотиш (савдо) ҳажмининг чорак маротаба (25%)гача пасайишини бошидан ўтказиши эҳтимоли бор ва компания смартфонлари халқаро бозорлардан йўқолиб қолиш эҳтимоли юз бериши мумкин. Бу хақда Reuters хабар бермоқда.

Fubon Research ва Strategy Analytics маълумотларига кўра, дунёдаги ҳажм бўйича иккинчи йирик смартфон ишлаб чиқарувчи Huawei смартфони савдолари агар АҚШ қўйган тақиқ олиб ташланмаса, 2019-йилда 4% дан 24% гача камайиши мумкин.

Huawei компаниясининг келгуси олти ой ичида етказиб берилажак махсулотлар ҳажми пасайиши кутилмоқда, бироқ бир нечта мутахассислар тақиққа оид ноаниқликлар туфайли қатъий баҳо беришдан бош тортишди.

Ўтган ҳафта АҚШ Савдо вазирлиги Huaweiни АҚШ молларини сотиб олишини Хитой билан савдо мунозараси кескин тус олаётган бир пайтда тақиқлаб қўйди.

Таъқиқ АҚШда 25% ёки ундан ортиқ қисми Америкада ишлаб чиқарилган технология ёки хом-ашёдан фойдаланиб ишлаб чиқарилган товарлар ёки хизматлар учун қўлланилади ва шунинг учун Америкада фаолият юритмайдиган фирмаларга таъсир қилиши мумкин.

Google ва SoftBank Groupнинг чип дизайнери ARM каби технологик компаниялар Huaweiга таъминот ва янгиланишларни беришни тўхтатишларини айтишди.

«Huawei келгуси йилда Ғарбий Европа смартфонлар бозоридан йўқ қилиб юборилиши мумкин,» – дейди Strategy Analyticsнинг симсиз смартфон стратегиялари директори Линда Суи.

У, Huawei телефонлари етказиб бериш ҳажми келгуси йил яна 23%га қисқаришини тахмин қилди, лекин компаниянинг Хитой бозоридаги сезиларли ҳажми туфайли омон қолиши мумкин дейди.

Fubon Research компаниясининг маълумотларига қараганда Huawei 2019-йилда 258 миллион дона смартфон етказиб беришни режалаштираётган эди. Лекин, энди энг ёмон вазиятда 200 млн дона етказиб беради.

Huawei, IDC саноат кузатувчисига кўра, Европа бозорининг қарийб 30%ни бошқаради ва ўтган йили 208 миллион дона телефон сотган ва буларнинг ярми Хитойдан ташқаридаги бозорларга жўнатилган. Компания Европани ўзининг энг юқори даражадаги смартфонлари учун, энг муҳим бозор деб ҳисоблайди.

КИМ ЮТАДИ?

Huawei кўп йиллар давомида ўзини- ўзи таъминлаши учун керак бўладиган технологияни ишлаб чиқаётганини айтди.

Бироқ мутахассислар компаниянинг даъвосига ишонишмаяпти.
Huawei қурилмаларида зарур бўлган асосий компонентлар ва интеллектуал мулк АҚШдан ташқарида мавжуд эмас.

Huawei, минглаб одамларни ишдан бўшатишига тўғри келиб қолиш эҳтимоли мавжуд ва «глобал ўйинчи сифатида йўқолиб кетиши мумкин», деди Стюарт Рандалл, Шанхайдаги «Интралинк» консалтингида чип саноатини кузатиб борувчи мутахассис.

Huawei телефонларининг потенциал харидорлари Samsung Electronics ва Apple Inc компанияларининг юқори сифатли қурилмаларига ўтиши мумкин, шунингдек, маҳаллий рақобатчилар OPPO ва Vivo компаниясининг ўрта даражали телефонларини сотиб олишлари мумкин, дея ҳисоблайди таҳлилчилар.

IDCнинг глобал смартфонлар бозорини ўрганадиган Брян Манинг гапларига кўра, «Бу рақобатчилар томонидан олиб қўйилиши мумкин бўлган ўз улушини, хусусан, Samsungга у таъсири юқори бўлган Европа ҳудудларида қолдиради.

Huawei телефонларининг АҚШда қора рўйхатга киритилганидан буён онлайн харид қилувчилари сони камаймоқда. PriceSpy ҳар ой ўртача 14 миллион киши ташриф буюрадиган махсулотларни таққослайдиган сайт.

«Сўнгги тўрт кун ичида Huawei телефонлари машҳурлик даражаси кескин пасайиб кетди- ўтган ҳафтада Буюк Британияда бўлгани каби харидорлар томонидан умумий миқдорда ярим баробаргача(маҳсулотга) кам “клик” босилган глобал миқёсда эса 26% камроқ», деди PriceSpy.

Huaweiга қўйилган экспорт тақиқлови, шунингдек, Хитойнинг 5G сини сотувга чиқарилишини кечиктириши мумкин, дейди Jefferies таҳлилчиси Эдисон Ли. Huawei компанияси дунё бўйлаб 40 та мижоз билан 5G шартномаси имзолаганини маълум қилди.

(Huawei бозор улуши маълумотларининг 10-хатбошидаги маълумотлар глобал эмас, Европага тегишли эканлигини аниқлайди.)

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг