PS Nutraceuticals стартапи Африка мамлакатлари учун вертикал аэропон фермаларини ишлаб чиқди

0
1819

Нигериялик фермер Самсон Огболе PS Nutraceuticals стартапига асос солиб, у аэропан фермаларга ихтисослашган. Бу ҳақида Inhabitat ёзмоқда.

Бугунги кунда Нигерияда 190 миллион киши яшайди. Бундай аҳолини озиқлантириш учун мамлакат ҳукумати 78,5 миллион гектарга яқин унумдор ерни қайта ишлаши керак, аммо ҳозирги кунда фақат 30 миллион гектар экиладиган ҳудуд мавжуд. Миллионлаб одамлар мамлакатда жуда узоқ вақтдан буён очликда.

PS Nutraceuticals, Африкадаги етарли миқдорда унумдор ерлари бўлмаган мамлакатларга, аэропоник фермаларни таклиф қилади – уларга тупроқ талаб қилинмайди. Улардаги ўсимликлар оддийгина мустаҳкам турувчи системаларга боғланади ва илдизлар ҳавода осилиб туради – уларга озуқа солинган сувли эритма пуркатиб турилади халос.

Шу билан бирга, PS Nutraceuticals аэропон фермаларни саноат ишлаб чиқаришга эмас, балки шахсий ёки хўжалик эҳтиёжлари учун қўллашни таклиф қилади – бу маҳсулотлар нархини пасайтиради, чунки улар супермаркетларни четлаб ўтиб, фермер хўжаликларидан тўғридан-тўғри одамларга етиб келади.

Вертикал фермалар йил бўйи экинларни етиштиришга имкон беради ва турли хил зараркунандалар билан боғлиқ эпидемияларга боғлиқ эмас.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг