Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиг‘илиши якунида давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари тўртта ҳужжат имзолашди. Бу ҳақда ТРТ нашри хабар берди.
Жумладан, Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўг‘ан “Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг якунлари бўйича Қўшма Баёнот”ни имзолади.
Қуйидаги ҳужжатлар эса икки давлат ҳукуматларининг бошқа вакиллари томонидан имзоланди:
“Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар Режаси”;
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Туркия Палаталар ва товар биржалари иттифоқи ҳузуридаги Иқтисодиёт ва технологиялар университети билан ҳамкорлик тўг‘рисида”;
“Имтиёзли савдо битими бўйича музокаралар тўг‘рисида” ҳужжатлар имзоланди.