Эрон рус вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди

0
1048
Фото: Kirill Kudryavtsev/AFP

Яқин Шарқдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган Эрон 4 феврал куни Россияда тайёрланган Sputnik V вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди.

«Вакциналарнинг биринчи партияси Москвадан Теҳрон шаҳридаги Имом Хумайни номидаги аэропортга етиб келди» деб хабар берди IRNA давлат агентлиги пайшанба куни.

Аммо, ушбу партиядаги дозалар миқдори очиқланмаган. Аввалроқ, Эроннинг Россиядаги элчиси Казим Жалоли биринчи партиядаги ваксина 10 минг дозадан иборат бўлишини айтган эди. Шунингдек, Жалоли Эрон Россиядан жами бўлиб 5 миллион дозада вакцинага буюртма берганини маълум қилган. Вакцинанинг кейинги партиялари 18 ва 28 февралда етказиб берилади.

Эронда тиббиёт ходимлари ва соғлиги заиф бўлганлар биринчи бўлиб коронавирусга қарши эмланишади. Эронда шу пайтгача 58 мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этган ва 1.4 миллион киши ушбу касалликка чалинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг