Япониядаги Diamond Princess кемасини 274 кишини тарк этди

0
1213

20 феврал, пайшанба куни Японияда коронавирус туфайли карантиндаги Diamond Princess круиз кемасини 274 кишини тарк этди, деди мамлакат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири Кацунобу Като Токиодаги матбуот анжуманида.

«Бугун карантиндан кейин 14 кун ичида ҳеч қандай вирус аломатлари бўлмаган 274 киши кемани тарк этишди», деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бортида 3,700 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган кема Гонконгдан Японияга келганида унда коронавирус билан касалланган йўловчи борлиги аниқланганди. 3 феврал куни Японияга этиб келган кема карантинга қўйилган.

Умуман олганда, 600 дан ортиқ одамга кемада вирус юққан, уларнинг ярмида касаллик аломатларсиз кечмоқда. Шу билан бир вақтда пайшанба куни Diamond Princess кемасида икки нафар катта ёшли фуқаронинг вафот этгани хабар қилинган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг