Дания дунёдаги биринчи энергия ишлаб чиқарувчи сунъий оролни қуради

0
1390
Фото: Lars Skaaning, Polfoto/AP

Дания Шимолий Денгизда дунёдаги илк энергия ишлаб чиқарувчи оролни барпо қилиш лойиҳасини маъқуллади. Ушбу оролда Европадаги 3 миллионта хўжаликка етадиган электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш имкониятига эга станциялар қурилади.

Ушбу сунъий оролнинг дастлабки ҳажми 18 та футбол майдонига тенг бўлади ва унда шамол парраклари орқали электр олинади. У уй хўжаликларига ҳам, авиация, саноат ва оғир транспортда фойдаланиш учун ҳам энергия етказиб беради. Ушбу энергия ороли Европанинг бир нечта давлатлари билан боғланади.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи келгуси ўн йил ичида ўзининг энергияга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қайта тикланувчи энергия ҳисобига қондирмоқчи экани ҳақида маълум қилган эди. Европа Иттифоқи 2050 йилгача денгиздаги шамолдан олинадиган электр энергияси ҳажмини 25 мартага оширишни мақсад қилган.

«Бу ҳақиқатан ҳам Дания ва бошқа мамлакатларнинг табиий равишда ишлаб чиқарилган электрдан фойдаланишга ўтиши учун ажойиб вақт бўлди. Шимолий денгиздаги энергетика маркази Дания тарихидаги энг йирик қурилиш лойиҳаси бўлади. Шунингдек, ушбу орол Европанинг денгиздаги шамолдан электр олиши мумкин бўлган улкан салоҳиятини амалга ошириш учун катта ҳисса қўшади” деди Дания энергетика вазири Дан Йоргенсен пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот брифингида.

Энергия оролини қуриш учун 210 миллиард Дания крони (33, 9 миллиард доллар) керак бўлади. Бу Даниянинг 2030 йилга келиб атмосферага чиқарадиган заҳарли газларни 1990 йилга нисбатан 70 фоизга камайтириш бўйича қонуний мажбуриятининг муҳим қисмига айланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг