Россия Германия, Польша ва Швеция элчиларини ўз ҳудудидан чиқариб юборди

0
1213
Фото: AFP

Россия жума куни Швеция, Германия ва Польша элчиларини ўз ҳудудидан чиқариб юборилганини эълон қилди. Россия ушбу мамлакат элчилари ўтган ойда Алексей Навалнийни озод қилиш учун уюштирилган ноқонуний намойишларида қатнашганликда айблаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, Москва мазкур дипломатларнинг ҳаракатларини номақбул деб ҳисоблайди.

Польшанинг элчиси чиқариб юборилганидан кейин Россиянинг Польшадаги элчиси поляк ҳукуматига чақирилган.

«Польша томони Россия ҳукуматининг ушбу нотўғри қарорни бекор қилишини кутмоқда. Акс ҳолда, Польша керакли чораларни кўради» дейилади Польша Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг