Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус инфекциясининг яна 13 та ҳолатини қайд этди, дея хабар беради департаментнинг расмий вакили Киануш Жаҳанпур.
«Текширув натижаларига кўра, бугунги кунда 13 та янги юқтириш ҳолатлари аниқланган», деди Жаҳанпур ўз баёнотида.
Шундай қилиб, касаллик қайд этилган кишиларнинг умумий сони 18 тага етди. Кеча, 20 феврал куни мамлакатда 2 киши шу вирус сабаб ҳалок бўлган эди.