Тунги ишчилар Саудия меҳнат қонунчилиги бўйича  янги ҳуқуқларга эга бўлишди

0
2091
Фото: SPA

Саудия ҳукумати тунги ишчилар фаолиятини тартибга солувчи  ва қиролликда иш соатларидан ташқари ишлайдиганлар учун махсус қонунлар яратди. Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Аҳмад бин Сулаймон Ар-Ражҳи тунги иш соатларини белгилайдиган ва ишчиларининг иш жойидаги мажбурият ва ҳуқуқларини аниқлаб берадиган вазирлик қарорига имзо чекди.

Қарорда оддий иш вақти, эрталабки соат 6 дан кечки соат 11 гача белгиланди. Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вакили Холид Аба Ал-Хайлнинг сўзларига кўра, «тунги ишчи» атамаси, ўзининг одатий иш кунига қўшимча равишда яна уч соат ишлайдиган шахсга нисбатан қўлланилади.

Иш берувчилар тунги ишчиларга тиббий хизматларни тақдим этиш учун жавобгардир ва тунги ишчилар иш жойларинининг яроқлилигини аниқлаш учун тиббий хулосани тақдим этишга ҳақлидирлар.

Аба Ал-Хайлнинг таъкидлашича, бир иш кунининг охири ва ундан кейинги ишнинг бошланиши ўртасидаги дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлмаслиги керак. Агар ходим тунда ишлашни хоҳламаса бир ой давомида одатдаги соатларга ўтказилиши керак.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг