19 ва 20 февраль кунлари Туркиянинг ғарбида жойлашган Маниса вилоятида 5,2 ва 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
Туркия ҳукуматининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга жавоб бериш бошқармаси хабар беришича, биринчи зилзила Киркагач округида маҳаллий вақт билан соат 19:09 да қайд этилган.
Зилзила маркази 7 километр чуқурликда жойлашган.
Иккинчи 4.2 магнитудали зилзила 00:23да қайд этилган.