ЖССТ: ”Биз ҳозирда дуч келаётган энг катта хавф вирус эмас, балки глобал ҳамжиҳатликнинг йўқлигидир”

0
1480
манба: Shutterstock

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсуснинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашда дунё мамлакатларининг ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмаётганлиги ва бирор давлат етакчиликни қўлга олмаётгани вирусдан ҳам каттароқ хавф ҳисобланади. Шунингдек,пандемиянинг сиёсийлаштирилиши вазиятни янада ёмонлаштирмоқда.

ЖССТ ўзига аъзо давлатлар томонидан бир неча бор танқид қилинди. Хусусан,АҚШ бу ташкилотни коронавирусга қарши курашда жуда секин ва кучсиз ҳаракат қилганликда ҳамда Хитойга ён босганликда айбламоқда.

“Ҳозирда дунё давлатлари бирлик ва ҳамжиҳатликка муҳтож. Ушбу пандемиянинг сиёсийлаштирилиши эса уни янада ёмонлаштирди. Айни пайтда биз дуч келаётган энг катта хавф вируснинг ўзи эмас,балки глобал ҳамжиҳатлик ва глобал етакчиликнинг йўқлигидир”, дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус соғлиқни сақлаш бўйича ўтказилган виртуал форумда.

Шунингдек, Тедрос барча мамлакатлар дунё аҳолисининг соғлигини сақлашни асосий мақсад қилиб олишлари кераклигини таъкидлаб, қатъий соғлиқни сақлаш тизимлари инсоният соғлигини сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асоси эканлигини айтган.

ЖССТ 19 июнь куни коронавирус тарқалиши тезлашаётганидан огоҳлантирганди. Норвегия соғлиқни сақлаш вазири Бент Ҳоеи ҳам вируснинг тугашига ҳали анча вақт борлиги бўйича ўз хавотирларини билдирган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг