Туркия диний идораси раҳбари Али Эрбаснинг душанба куни хабар қилишича, мамлакатда коронавирус тарқалиш хавфи ўтиб кетмагунча Туркия масжидларида жамоат намозлари вақтинча тўхтатилди.
Эрбас журналистлар билан суҳбатда масжидлар якка ҳолда ибодат қилиш учун очиқ бўлишини айтди.
16 март ҳолатига кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 18 тага этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилган. Ҳукумат вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича чораларни кучайтирди. Шу жумладан, мактаб ва университетлар вақтинча ёпилди, спорт тадбирларини томошабинларсиз ўтказиш белгилаб қўйилди.