Байден Россия билан қуролланиш бўйича тузилган шартнома муддатини узайтирмоқчи

0
1003
Фото: REUTERS/Alexander Natruskin

Оқ уйнинг 21 январь куни берган хабарига кўра, АҚШнинг янги президенти Жо Байден Россия билан қуролланишни назорат қилиш бўйича тузилган “Янги СТАРТ” битимининг муддатини беш йилга узайтиришга уриниб кўради. Ушбу шартноманинг муддати феврал ойининг бошида тугайди.

“Президент анчадан бери Россия билан тузилган “Янги СТАРТ” шартномаси АҚШ миллий хавфсизлигига хизмат қилишини таъкидлаб келмоқда. Мазкур битим муддатининг узайтирилиши Россия билан зиддиятлар кескинлашган ҳозирги пайтда айниқса муҳим аҳамият касб этади” дейди Оқ Уйнинг матбуот котиби Жен Псаки.

5 февраль куни ўз ниҳоясига етадиган қурол-яроғ назорати тўғрисидаги битимга кўра, Қўшма Штатлар ва Россияга стратегик ядровий ракеталарни 1550 тадан кўп миқдорда жойлаштирмаслик мажбуриятини юклайди. Шунингдек, мазкур шартнома қуруқлик ва сув ости кемаларида ядровий ракеталар ва бомбардимончи самолётлар сони чекланишини ҳам талаб қилади.

Пентагон ҳам ушбу шартноманинг узайтирилиши америка халқининг “анча хавфсизроқ” яшашига хизмат қилишини таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг