Хитой 30 йил ичида энг ёмон иқтисодий кўрсаткичларни намойиш этди

0
1626
Фото: Xiong Qi / Xinhua / AP

Reuters маълумотларига кўра, саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши таҳлилчилар кутганидан кўпроқ бўлди

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Хитойдаги саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши, сўнгги 30 йил ичида энг жиддийси бўлди, дея хабар беради Reuters ХХР расмийлари эълон қилган статистикага асосланиб.

Статистикага кўра, январь-февраль ойларида саноат ишлаб чиқариши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5% га камайди. Декабрь ойида, мамлакатда коронавирус билан касалланган беморларнинг кўпи ҳали аниқланмаган пайтда, бу кўрсаткич 6,9 фоизга ўсган эди.

Reuters таъкидлашига кўра, статистик кўрсаткичларнинг пасайиши кутилганидан кўпроқ бўлган. Энг катта муаммолар, хусусан савдо (20,5% пасайиш), асосий капиталга инвестициялар (24,5%) соҳаларида аниқланган.

Январь-февраль ойларида Хитойдан экспорт қилиш 17,2 фоизга камайган.

Хитой расмийларининг мамлакатда коронавирус чўққисига чиқиб, уни забт этгани тўғрисидаги баёнотларига қарамай, Reuters агентлиги таянаётган таҳлилчилар, ХХР иқтисодиёти нормал ҳолатга қайтиши учун яна бир неча ой керак бўлишини таъкидламоқда. Бундан ташқари, дунё бўйлаб инфекциянинг тарқалиши, глобал рецессияни келтириб чиқариши ва бу эса Хитой маҳсулотларига бўлган талабни пасайишига олиб келиши мумкин. Бироқ, Хитойнинг ўзида коронавируснинг таъсири қисқа муддатли бўлишини ва ҳукумат томонидан кўриладиган қатъий чоралар мамлакатдаги вазиятни тезда тикланши ҳақида таъкидламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг