Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эроннинг янги президентини «Теҳрон қассоби» деб атади

0
1050
Фото:yandex.ru

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лиор Хайат 19 июнь куни Эрон президенти этиб сайланган Иброҳим Раисийни «Tеҳрон қассоби» деб атади. Бу ҳақда унингTwitter’даги саҳифасига асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Раисий халқаро ҳамжамият томонидан 30 мингдан зиёд одамнинг суддан ташқари қатл этилишидаги иштироки учун қораланган.

Мамлакатда бўлиб ўтган сайловлар эса ушбу давлатнинг асл ниятини кўрсатган, янги президентнинг Эрон ядро дастурини маъқуллагани эса бошқа давлатларни ташвишга солиши керак.

«Энди Эрон ядро дастурини тўхтатиш ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир», — дея қайд этган Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Раисий Эроннинг энг экстремистик етакчисига айланганини қўшимча қилган ҳолда.

Маълумот ўрнида, Раисий учта рақибига қараганда анча кўп овоз олган. Унга 17,9 миллион киши овоз берган, бу сайловчиларнинг деярли 62 фоизини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, Эронда 18 июнь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтганди. Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш тугагандан кейин икки кун ичида эълон қилинишини маълум қилган. Президентлик лавозимига тўрт номзод рақобатлашган.

Дастлаб номзодлар сони кўп бўлган, аммо сўнгги бир ҳафта ичида кўпчилик ўз номзодини қайтариб олган. Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний эса икки муддат кетма-кет президент лавозимида ишлаб келгани учун ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Аввалроқ Исроил ташқи разведка хизмати собиқ директори Эронга қарши яширин операциялар ҳақида маълум қилган. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири G7 ва НАТО давлатлари Теҳронга «ақл ўргатиш» ҳуқуқига эга эмаслигини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг