Россия Meta ни «террорчи ва экстремистик» платформалар рўйхатига киритди

0
407
Фото: Arnd Wiegmann/Reuters

Россиянинг Росфинмониторинг молиявий мониторинг агентлиги АҚШ Instagram ва Facebook’нинг бош компанияси бўлмиш Meta Platforms Ins технологик гигантини “террорчилар ва экстремистлар” рўйхатига киритди. Бу ҳақда «Interfaks» нашри хабар бермоқда.

Март ойи охирида Россия расмийлари Metaни Россиянинг Украинадаги ҳарбий кампаниясининг «русофобия»га тоқат қилганликда айблаганидан сўнг, Россия Facebook ва Insatgram ни «экстремистик фаолиятни амалга оширгани» учун тақиқлаган эди.

Meta 10 март куни ижтимоий платформалар «рус босқинчиларига ўлим» каби баёнотларни жойлашга рухсат беришини, бу тинч аҳолига нисбатан таҳдидлар эмаслигини эълон қилган. Шундан сўнг, Meta бу ўзгартириш фақат Украина ичкарисидагина фойдаланувчиларга тегишли эканлигини айтган.

Жорий йилнинг март ойидан бери Россияда Facebook ва Instagram платформаларига кириш имкони йўқ, бироқ кўпчилик россияликлар ижтимоий медиа тармоқларидан VPN орқали фойдаланиб келишади.

Маълумот ўрнида, Instagram айниқса, Россияда машҳур бўлиб, реклама ва савдо учун муҳим платформа ҳисобланади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг