Индонезия «синовли» ўлим жазоси режасини кўриб чиқмоқда

0
591
Фото: Adi Weda/EPA

Индонезия ўзининг эскирган Жиноят кодексини қайта кўриб чиқиш бўйича сўнгги режаларини эълон қилди. Барчанинг эътиборини тортган бўлимлардан бири ўлим жазоси бўлди.

Индонезия узоқ вақтдан бери терроризм, қотиллик ва гиёҳванд моддалар савдоси каби жиноятларда айбланганларни қатл қилиб келган бўлса-да, янги Жиноят кодекси лойиҳасида қатл «охирги чора» сифатида тавсифланади ва муқобил вариант таклиф этилади. Агар маҳкум 10 йиллик синов муддати давомида муайян шартларга жавоб берса, жазо умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади.

Келгуси ойларда имзоланиши кутилаётган лойиҳага кўра, судялар агар судланувчи «тавба қилса, ислоҳот қилиш имконияти бўлса, 10 йил синов муддати билан ўлим ҳукмини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш тарафдори бўлган Амнестий Индонезия ташкилоти раҳбари Усмон Ҳамид, агар синов муддати қўлланилса, у ўлимга ҳукм қилинган ҳар бир кишига берилиши кераклигини айтади.

«Муқобил жазо сифатида ўлим жазоси концепцияси бир-бирига мос келмайди.» дея таъкидлайди у.

Маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб 579 га яқин киши қатл қилинган, бу 2020 йилга нисбатан 20 фоизга кўп.

Энг юқори ўлим кўрсатгичи Эрон ва Саудия Арабистонида кузатилди, Хитой эса қатлларни давлат сири деб ҳисоблайди ва буни ошкор қилмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг