Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар бўлган Косова давлати Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди

0
904
Фото: Reuters

1 февраль душанба куни Исроил ва Косова дипломатик алоқаларни ўрнатдилар. Аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган Косова бошқа мусулмон давлатлардан фарқли ўлароқ Қуддусни яҳудийлар давлатининг пойтахти деб тан олди.

Исроил ўтган йилнинг август ойидан бери тўртта араб мамлакати, яъни БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш  билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. Аммо, ушбу мамлакатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олмасдан ўзларининг Исроилдаги расмий идораларини Тель-Авивга жойлаштиришларини айтишди.

Косова 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққан давлат ҳисобланади. Бу мамлакатда 2 миллионга яқин одам истиқомат қилиб, аҳолининг 88 фоизи мусулмонлардир.

Косова Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олиши эвазига Исроил ҳукумати уни мустақил давлат деб тан олди. Коронавирус пандемияси туфайли икки томон дипломатлари ўз мамлакатларида туриб декларация имзоладилар. Исроил ташқи ишлар вазири Габи Ашкеназининг айтишича,  бу тарихда биринчи марта Zoom орқали ўрнатилган дипломатик алоқа бўлди.

Косовалик дипломат Мелиза Харадинай-Стублла Исроилга Косова мамлакати мустақиллигини тан олган 117-мамлакат бўлганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Аммо, ҳозиргача Хитой,  Россия ва Европа Иттифоқининг бешта аъзоси Косовани давлат сифатида тан олмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг