Трамп Саудиядаги портлашларда Эронни айбламоқда

0
2162
Манба: Delfi

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Саудия Арабистонининг нефт заводларига қилинган ҳужумлар учун жавобгар, деб тахмин қилди. АҚШ Вазирлар Маҳкамасининг бир неча расмийлари, шу қаторда Давлат котиби Майк Помпео ва АҚШ Энергетика котиби Рик Перри ҳам Теҳронни бу ҳужумларда айбламоқда. Ушбу ҳужумлар сабаб дунё миқёсида нефт қазиб олиш 5 фоизга камайган.

Эрон бу айбловларни рад этган. Президент Ҳасан Руҳоний портлашларни яманликлар томонидан амалга оширилган, деб айтди. Унинг сўзларига кўра, портлашлар Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ҳужумларига жавобан амалга оширилган.

Саудия Арабистонига қилинган ҳужумлар дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарар етказди ва қарийб 30 йил ичида нефт нархларининг энг юқори даражага кўтарилишига олиб келди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг