Эронда бўлиб ўтган  Президент сайлови натижалари эълон қилинди

0
1235
Фото:regnum.ru

Эронда 18-июнь куни бўлиб ўтган Президентлик сайлови натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра, 60 ёшли сиёсатчи Иброҳим Раисий oвоз билан сайловда ғалабани қўлга киритган.

Мутахаcсисиларнинг берган маълумотларига кўра, 28,6 миллион сайловчидан 17,8 миллиони айнан унинг номзодини қўллаб-қувватлаган.

Президентлик пойгасида дастлаб 7 киши бор эди, аммо ҳафта охирига бориб 3 киши ўз номзодини қайтариб олишди.

Эрон етакчилиги учун эса 1980-1990 йилларда Ислом инқилоби посбонлари корпусини бошқарган Муҳсин Ризоий, Эрон Марказий банкининг собиқ раҳбари Aбдулнасир Ҳимматий, парламент раиси ўринбосари Aмир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий ва Эрон суд ҳокимиятининг раҳбари Иброҳим Раисий  ўз номзоди билан  иштирок этишди.

Aмалдаги президент Ҳасан Руҳоний ушбу лавозимни кетма-кет икки муддат эгаллагани туфайли сайловда қатнашмади.

19-июнь куни чиққан натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган Иброҳим Раисий 2019-йилдан бери Эрон суд ҳокимиятининг раҳбари бўлиб, ундан аввал бош прокурор вазифасини бажарган.

AҚШ санкцияларига учраган 60 ёшли сиёсатчи ўзининг сайлов олди дастурида қашшоқлик ва коррупсияга қарши курашишга, тўрт йил ичида 4 миллион янги уй қуришга ва “Эронда кучли халқ ҳокимияти” ни барпо қилишга ваъда берган.

2017-йилда ҳам Иброҳим Раисий президентлик учун номзодини қўйган, аммо Ҳасан Руҳонийга ютқазган эди.

Илгари Эрон ва олтита халқаро воситачилар ўртасидаги Эрон атом битимини қаттиқ танқид қилган Раисий сайлов бошланишидан аввалроқ агар AҚШ битимга қайтадиган бўлса, битим шартларини бажаришга тайёрлигини билдирган.

Эрон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, кеча бўлиб ўтган овоз бериш участкаларида сайловчиларнинг сафлари аввалги президент сайловларига қараганда анча камчиликни ташкил қилган.

Овоз берувчиларнинг камлигига коронавирус билан бир қаторда кўпчилик ўзларини ултра-консерватив номзод фойдасига манипулясия қилинган деб ҳисоблаганлиги ҳам сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон қонунларига кўра, президент: келиб чиқиши эронлик бўлган, дини ва эътиқоди Эрон Ислом Республикаси қадриятларига ва мамлакат расмий динига мос, Эрон фуқаролигига, ташкилотчилик қобилиятига, муносиб таржимайи ҳол ва тақвога эга диний ва сиёсий арбоблар орасидан сайланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг