Бўриларни уй ҳайвони сифатида парвариш қилса бўладими? Саудиялик Рами бунинг уддасидан чиқди!

0
1492
Фото: Reuters

Саудия Aрабистонининг Ал-Жуф шаҳрида яшовчи Рами ал-Сархоннинг уйига ташриф буюрган меҳмон унинг уй ҳайвонларидан қўрқмаслигининг имкони йўқ. Рамининг «уй ҳайвонлари» мушук ёки итлар эмас – улар еттита катта бўрилардир.

Табиатан ваҳший мавжудотлар уй шароитида идеал шерикларга айланишган, дейди 30 ёшли Рами Arab newsга. У ўзининг 8, 6, 4 ва 3 ёшдаги болаларининг хавфсизлигидан қўрқмаслигини ҳам таъкидлаган.

«Бўрилар биз билан битта уйда яшайди. Улар биз билан бирга овқатланишади ва фермага борганимизда бизга ҳамроҳ бўлишади ва ҳатто меҳмонларни қабул қилганимизда биз билан бир хонада ўтиришади” дейди Рами.

«Улар бизнинг ҳаётимизга ўрганиб қолган ва биз билан бирга ўтирганларга, ҳатто улар нотаниш бўлсалар ҳам, ҳужум қилмайдилар».

Рамининг бўрилар билан дўстлиги 11 йил олдин, унинг амакиси уларни уйига олиб келганида бошланган. Рами бўрилар ва уларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганишни бошлади ва ҳозир уларни аниқлик билан олдиндан айтиб бера олади.

”Одамлар бўриларга эҳтиёткорлик билан муомала қилсалар, уларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Гарчи улар ёввойи ҳайвонлар бўлса ҳам, бўрилар уй шароитига мослаша олади ва уларнинг ишончини қозонишнинг энг яхши усулларидан бири бу улар билан овқатланишдир”, деди у.

Бироқ, Рами уларга хом гўштни бермайди ва қишки кўпайиш мавсумида бўрилардан масофа сақлаб туради.Озиқ-овқатлар бўриларга жуда яқин бўлмасдан ёки улар билан бевосита алоқада бўлмасдан берилиши кераклигини айтади Саудиялик бўри ишқибози.

Рамининг бўрилар билан дўстлигига қарамай, агар у сизни ўз уйида овқатланишга таклиф қилса сиз унга савол беришингиз мумкин: ”Мен сиз билан овқатланаманми ёки бўриларингизнинг овқатига айланаманми?”

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг