Хитой разведкаси коронавирус туфайли АҚШ билан уруш таҳдиди ҳақида маълум қилмоқда

0
2038
Коллаж: Daily Storm

Қўшма Штатларнинг Пекинни глобал коронавирус пандемияси учун айблаб, аксил-Хитой кампаниясини қўзғаб бориши, энг ёмон сценарийга кўра, АҚШ-Хитой қуролли можаросига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси раҳбариятига ХХРнинг асосий разведка тузилмаси бўлган Миллий хавфсизлик вазирлигига қарашли Замонавий халқаро муносабатлар институти (Contemporary International Relations, CICIR) томонидан тайёрланган ёпиқ ҳисоботда айтилади. Бу ҳақда ҳужжат билан танишиб чиққан Reuters манбалари гапириб беришган.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин столига келиб тушган ҳисоботда, Ғарбда аксил-Хитой кайфияти кучайиб бораётгани ва 1989 йил “Таньаньмэнь майдонидаги қатлиом” даражасига чиққанлиги айтилади. Ўшанда намойишчиларнинг ўлдирилишига жавобан АҚШ ва Ғарб мамлакатлари Хитойга қарши қурол сотишни ва технология етказиб беришни чеклайдиган санкциялар киритишган эдилар.

Эндиликда эса, разведка маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар «Бир камар – битта йўл» лойиҳасини блокировка қилиш ва минтақадаги хавфсизликка путур етказиш орқали ўзининг Осиёдаги ҳарбий мавқеини кучайтириши мумкин.

Шу муносабат билан, Хитой дунёдаги энг катта икки давлатнинг қуролли тўқнашувига тайёргарлик кўриши керак, дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатнинг мазмуни билан таниш бўлган Reuters манбаси буни «Новиков телеграммаси» билан тенглаштирган – Совет Иттифоқининг Вашингтондаги элчисини 1946 йилда Москвадан дипломатик хат юборгани ва Совуқ Уруш бошланишига старт берилган дея ҳисобланади.

Ҳисоботда айтилишича, Америка Қўшма Штатлари Хитойни иқтисодий таҳдид ва Ғарб қадриятларига нисбатан қарши уруш сифатида баҳоланади, шунингдек, коммунистик партиянинг мавқеига путур етказишга ҳаракат қилаётганлиги айтилади.

АҚШнинг даъвосига кўра, Хитой ушбу эпидемия ҳақида маълумотни яширган, бу муаммога эътибор қаратмоқчи бўлган шифокорлар ва журналистларга қарши жазо чораларини амалга оширган.

Давлат департаменти вакили Морган Ортегуснинг сўзларига кўра, хитойлик амалдорлар халқаро ҳамжамиятни бу ҳақда биринчи бўлиб хабардор қилиш бўйича “алоҳида жавобгарлик зиммаларига юклатилган”, “чунки улар биринчилардан бўлиб” муаммо ҳақида билишган эди.

Аммо бунинг ўрнига хитойликлар «олимлар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларининг овозини ўчиришга ва бу билан, соғлиқни сақлаш инқирозини кучайтирадиган дезинформацияни тарқатишга ҳаракат қилишди», дея қўшимча қилди у.

3 май куни Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас, Хитой ўзининг шаффофлигини исботлаш учун ҳали ҳам имкониятга эга: бунинг учун у вируснинг келиб чиқишини текширишга халақит бермаслиги керак.

АҚШ Хитой товарларига янги бож жорий қилишни кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, улар Американинг Хитой олдидаги қарзининг бир қисмини ҳисобдан чиқариб ташлаш ва жабрланганларга синфий даъволарни қўзғатиш учун Америка судларида суверен дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятларини муҳокама қилишди, дея маъмуриятдаги манбалар The Washington Postга гапириб беришган.

Америка Қўшма Штатларида, Ухандаги вирусологик лаборатория Covid-19 вирусини келтириб чиқарган патогеннинг манбаи эканлиги ҳақида «ишончли далиллар» мавжуд, деди якшанба куни Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео.

«Бу хитой лабораториясидаги бузилишлар натижасида, дунё вирусларга дучор бўлаётган биринчи ходиса эмас», дея таъкидлади у.

Помпео вирусни одам яратган дея айтмасада, у Миллий разведка директори Бошқармасининг генетик модификациясини истисно қиладиган ёки уни инсон томонидан яратилганганли ҳақидаги ҳисоботини маъқуллаганлигини таъкидлаб ўтди.

Россия Ғарб билан можарода Хитойни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. 14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровн, Хитойни Covid-19 коронавирусининг тарқалиши учун жавобгарликка тортишга уринишни йўл қўйиб бўлмас иш дея таъкидлаб ўтди.

«Биз ушбу инфекция пайдо бўлганлиги ва кимдир ўз вақтида хабардор қилмаганлиги учун Хитой ҳаммага пул тўлаши кераклиги ҳақидаги айбловларни эшитганимизда … Биласизми, бу барча чегаралар ва тартиб-интизомлардан ҳам ошиб тушади», деди Лавров.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг