Қуддусда яҳудийлар учун қабр етишмаяпти

0
2673
Фото: ИноСМИ

Муқаддас шаҳар Қуддусда яҳудийларга қабристонлар етишмаслигини енгиб ўтишга ёрдам бериш учун катта, янги ер ости некропол қурилмоқда.

Бир мил узунликдаги ушбу лабиринтда 23 мингта деворда ва ерда жойлашган дафн этиш жойлари бўлиб, у Қуддусдаги яҳудийларнинг асосий қабристони бўлган Гиват Шоул остидаги тоғ ёнбағрига тушмоқда.

Замонавий қабристонга 300 миллион шекел яъни 86 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланди.

Исроилда ўнлаб қабристонлар янги дафн маросимлари учун ўз эшикларини ёпиб қўйишди. Мамлакатда озчиликни ташкил этувчи яҳудий бўлмаганлар аҳоли эса алоҳида қабристонларга кўмилади.

Дастлабки 8000 қабр ой охирида фойдаланишга тайёр бўлади.

«Бизнинг режамизга кўра, 23 мингта қабрнинг биринчи қисмини тугатгандан сўнг, эҳтимол ер ости қазиш ишларини давом эттириш учун етарли жойимиз бўлади», – деди Чананя Шачор, Чевра Кадиша маҳаллий бўлимининг директори, якшанба куни ОАВ га берган интервюсида.

«Агар одамлар дафн этишнинг янги усулини қабул қилишса, биз давом этамиз.»

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг