Белоруссия ёлланма аскарлар муаммосини ҳал қилиш учун Украина ва Россияни муҳокамаларга таклиф қилмоқчи

0
1894
Фото: REUTERS/Vasily Fedosenko

Пайшанба куни Белоруссия президенти Александр Лукашенко мамлакат расмийларига Россия ва Украина прокурорларини Минскка таклиф қилиб, ўтган ҳафта ҳибсга олинган россиялик ёлланма аскарларнинг ишини бирга муҳокама қилишларини буюрди. Бу ҳақда Белта ахборот агентлиги хабар берган.

Бундан аввалроқ Зеленский Белорусиядан қўлга олинган ёлланма жангчиларни Украинага топширишини сўраганди. Украина президенти уларни мамлакат шарқида уюштирилган урушларда айбдор деб ҳисобламоқда ва уларни жавобгарликка тортмоқчи.

Лекин, Россия расмийлари Белоруссияда ҳибсга олинган жангчилар Россиянинг ёлланма аскарлари эмаслигини, балки улар хусусий хавфсизлик фирмасига ишлашларини айтишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг