Токио билан ҳарбий маълумотлар алмашинуви миллий манфаатларга жавоб бермайди, дейди Жанубий Корея раҳбари Мун Чже Ин маъмурияти. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Батафсил:
Корея Республикаси Япония билан разведка маълумотларини алмашиш тўғрисидаги келишувдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни Ёнҳап ахборот агентлиги эълон қилди.
Жанубий Корея Президентининг маъмурияти Мун Чже Иннинг таъкидлашича, Токио билан ҳарбий маълумотларнинг доимий равишда алмашиниши Жанубий Кореянинг миллий манфаатларига жавоб бермайди.