Индонезияда фалокатга учраган самолёт қолдиқлари ва қурбонларнинг жасадлари топилди (видео)

0
1365
Фото: www.aljazeera.com

9 январь куни Индонезияда Сиривижая авиакомпаниясининг Боинг 737-500 самолёти парвоз пайтида ғойиб бўлганди. Калимантан оролига йўл олган ушбу самолёт парвоз бошланганида тўрт дақиқа ўтиб радар экранларида кўринмай қолди.

10 январь тонггида индонезиялик ғаввослар Ява денгизидан Боинг 737-500 самолётининг қолдиқларини топдилар. Шунингдек, сувдан қурбонларнинг тана қисмлари, кийимлари ва металл парчаларини олиб чиқилди.

“Якшанба куни ҳарбий кема самолёт қора қутисидан келган сигнални топди ва ғаввослар самолёт қисмларини сув сатҳидан 23 метр пастда аниқлашди” дея хабар берди транспорт вазирлиги.

Ушбу самолёт бортида 62 нафар йўловчи бўлган ва улардан ҳеч бири тирик қолмагани тахмин қилинмоқда. Ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқланмади.

«Мен ушбу фожиа учун ҳукумат ва барча индонезияликлар номидан чуқур ҳамдардлик билдираман” деди президент Жоко Видодо.

Индонезияда 2018 йилнинг охирида ҳам Боинг компниясининг 737 Мах русумли самолёти ҳалокатга учраган ва унинг бортидаги 189 кишининг барчаси вафот этганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг