Қирғизистондаги президентлик сайловида 17 та номзод қатнашмоқда. Аммо, асосий номзод Садир Жапаров

0
1403
Фото: AFP

Бугун Қирғизистонда президентлик сайлови ўтказилмоқда. Ушбу сайловда рекорд даражада кўп -17 киши ўз номзодини президентликка қўйган. Аммо, ушбу “пойга”да ғолиб чиқишга асосий номзод Садир Жапаров ҳисобланади. Бугун қирғизлар ўзларининг янги президентларини танлаш билан бир қаторда парламентдаги номзодларга ҳам овоз беришмоқда.

Қирғизистонда ўтган йилнинг октябрь ойида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Қирғизлар ҳатто Оқ уйгача кириб, амалдаги президент Соранбай Жиянбековнинг суратларини йиртиб ташлашди. Оқибатда 15 октябрда Жиянбеков президентлик лавозимидан кетаётганини эълон.

Шундан кейин катта саҳнага Садир Жапаров чиқди. 52 ёшли Жапаров ушбу намойиш бошланмасдан олдин қамоқда ўтирганди. Намойишчилар уни қамоқдан озод қилишди ва суд ҳам унга қўйилган айбловларни бекор қилди. Жапаров вақтинча президент вазифасини бажарувчи лавозими эгаллади.

Сайловчилар эрталаб соат 8: 00 да сайлов участкаларига кириб кела бошладилар. Ушбу сайловнинг дастлабки натижалари сайлов участкалари соат 20: 00 да ёпилгандан кўп ўтмай эълон қилинади. Пойтахт Бишкекдаги кўплаб сайловчилар Жапаровни қўллаб-қувватлаш ниятида эканликларини айтишди.

«У иш ҳақи, пенсияларни оширишга ваъда берди» деди 69 ёшли Вера Павлова. Унинг айтишича, Жапаровдан бошқа номзодлар ҳақида кам маълумот берилган.

“Мен Жапаровдан бошқа номзодларнинг плакатларини ҳеч қаерда кўрмадим” дейди Павлова.

Жапаров сайловолди компаниясида ўзини уюшган жиноятчилик ва тизимли коррупциянинг муросасиз рақиби сифатида кўрсатди. У ўзининг ҳокимият тепасига кўтарилиши ортида жиноий тармоқлар турибди, деб тахмин қилган танқидчиларни ҳақорат қилди.

“Келинглар, бирлашайлик. Бир-биримизга тушуниш ва ҳурмат муносабатида бўлайлик. Биз бир мамлакатмиз, битта халқмиз” деган Жапаров бир неча минг киши олдида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг