БМТ Афғонистонга президентлик сайловларига тайёргарлик кўришга ёрдам беради

0
1651

Афғонистонда яқинда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар берилмоқда БМТ Янгликларида.

Овоз бериш 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аъзоларига гапириб берган. Ўз нутқида, шунингдек, Афғонистон ҳукумати билан Толибон ҳаракати ўртасидаги сиёсий келишувнинг истиқболига ҳам тўхталди.

25 апрель куни Афғонистондаги Мустақил сайлов комиссияси президентликка номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. «28 сентябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови Афғонистондаги демократик сиёсий тузумнинг қонунийлигини тасдиқлашда асосий нуқта бўлади», деди Ямамото Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига.

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик муаммолари ва кўплаб таҳдидларга қарамасдан, афғон халқи ўз етакчиларига овоз бериш йўли билан танлашга қатъий қарор қилмоқда. Ҳокимиятдагилар, БМТ вакилининг таъкидлашича, фуқароларнинг эркин иродаси учун шарт-шароитлар яратиб, ушбу жараённинг натижаларини қабул қилишлари шарт.

«Бунинг учун бир қатор операцион ва техник қийинчиликларни бартараф этиш керак», деб қўшимча қилди у, «БМТ Афғонистон сайлов тизимининг вакиллари билан уларни қўллаб-қувватлаш учун, улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради».

Ямамото, сиёсий масалаларни ҳал қилиш масаласига тўхталиб, афғон халқи ва бу мамлакатнинг халқаро ҳамкорлари бугунги кунда тинчлик изланишларини давом эттирмоқда. «Биз бу дақиқани бой бермаймиз», деди у. БМТ вакилининг айтишича, Толибон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда ва бу жараён халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон ва қатор ҳамкорлар, хусусан, Германия ва Қатар, шунингдек, Афғонистон бўйича мулоқотга тайёрланмоқда. «Йиғилишда жамиятнинг кенг қатламлари вакиллари иштирок этади», деди Ямамото. Май ойида Афғонистоннинг баъзи жамоат арбоблари Москвадаги учрашувда Толибон вакиллари билан фикр алмашиш имконига эга бўлдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миссиясининг раҳбари сифатида бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси Афғонистон ҳукумати ва Толибон билан тинчлик битимига эришиш учун томонлар ўртасида расмий музокаралар бошлашга олиб келиши керак.

У бугунги кунда можаролар туфайли ҳалигача хаётдан кўз юмушлар давом этаётганини хавотир билан маълум қилди. Фақатгина йилнинг биринчи чорагида 1800 тинч фуқаро ҳалок бўлди ёки яраланди. Бу аввалги даврга қараганда камроқ, аммо барибир ҳали жуда кўп, деди Ямамото.

Махсус вакиллар шунингдек, Афғонистон аҳолисининг 80 фоизи кунига 1,25 доллардан оғир шароитларда яшаётганлигини ва уруш ва иқлим ўзгариши билан янада оғирлашганини айтди.

Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, шунингдек, Бош котибнинг Афғонистон бўйича маърузаси билан таништирилди. Ҳужжатда ушбу мамлакатдаги вазиятнинг сиёсий, иқтисодий ва бошқа жиҳатлари батафсил баён этилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг