Угандада 45 киши мусулмон бўлди

0
1752

Дунё бўйлаб, кўплаб зулмга учраган минтақаларда ижтимоий ёрдам фаолиятларини давом эттириб келаётган Вуслат уюшмаси Угандада муҳим ишларни амалга оширмоқда.

Минтақага тизимли равишда инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бераётган Вуслат уюшмаси сўнги пайтда бир жоме масжиди қурилишини ниҳоясига етказди.

Қуриб битказилган масжидда 45 киши мусулмон бўлди.

Пойтахт Кампаладан 170 км узоқликда жойлашган ва «Масжиди Нур» деб номланган ушбу масжид, 1911 йилдан бери шу ҳудуд аҳолисига хизмат қилиб келар эди.

Тупроқ, лойдан қурилган ушбу масжид тез-тез табиат инжиқликларига учраб, нураб йиқила бошлаган эди. Вуслат уюшмаси томонидан бу масжид ўрнига икки минг (2.000) кишига хизмат қиладиган янги масжид барпо этилди ва «Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мустафо масжиди» деб номланди.

Уганда узоқ йиллардан бери қурғоқчилик муаммоси билан курашиб келади. Эл-Нино табиат ҳодисаси талофатларини бартараф этишга ҳаракат қилади. Шулар билан бир қаторда Жанубий Судандан келган қочоқларга мезбонлик қилади.

Вуслат уюшмаси оғир шароитларда қолган ҳудудларга ҳам инсонпарварлик ёрдами етказиб беради ҳамда халқнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракатларини давом эттиради.

Шу кунгача олиб борган ишларининг охиргиси бўлган юқорида зикр қилинган масжидда 45 киши Исломни қабул қилди.

Вуслат уюшмаси бош кординатори Жунайт Сулаймонўғли, «Уганда ҳам оғир ҳаётий шароитлар ҳамда табиий факторлар таъсирида йиллаб қийинчиликда яшаб келади. Вуслат уюшмаси сифатида имкониятимиз етгунча дунёнинг ҳар бир бурчагига умид тарқатишни мақсад қилганмиз. Қилаётган инсонпарварлик ёрдамларимиз ҳар сафар минтақа халқлари тарафидан катта хурсандчилик билан кутиб олинади. Юртимизни ва динимиз Исломни энг гўзал тарзда намойиш қилиш ғояси билан босган одимларимиз минг шукурки ўз меваларини беряпти. Охирги ишларимиздан Угандада қурган масжидимизда 45 нафар биродаримиз шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлди. Шундай хайрли ишга васила бўлиш биз учун улкан шарарфдир» деди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг