«Facebook» Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

0
686
Фото:yandex.ru

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О’Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.

Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

О’Коннелл Ўзбекистонда давлат идоралари очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Aмерика компанияси Ш.Мирзиёевдан мамлакатдаги «Facebook» платформаси ва бошқа платформаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдор.

Бундан ташқари, «Facebook» АТ-мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистондаги ҳар бир қизиқувчи талаба махсус яратилган веб-саҳифа орқали амалиёт ўташ учун ариза топшириши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг