Буюк Британия парламенти аъзоси: ”Бағдодий тириклайин қўлга олинганда яхшироқ бўларди”

0
1709
Манба: BBC

“Агар имкон бўлганида ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни тириклай ҳибсга олиш тўғри бўлар эди”, деди Британиянинг Меҳнат партияси лидери Жереми Корбин чоршанба куни.

Корбин 12 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда Борис Жонсоннинг рақобатчиси ҳисобланади. Унинг фикрича, Бағдодий каби одамлар Гаагадаги Халқаро Судда жавоб бериши керак. Корбин 2011 йилда Лейбористларга раҳбар бўлмасидан аввал Усама бин Ладиннинг АҚШ томонидан ўлдирилишини «фожеа» деб атаганди. Чунки Бин Ладинни ҳибсга олиш ва судга тортиш учун ҳеч қандай уриниш  амалга оширилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодий шу йилнинг 27 октябрида АҚШнинг Суриядаги ҳарбий операциясида йўқ қилинганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг