АҚШда коронавирус қурбонлари сони 350 мингдан ошди

0
1256
Фото: Magda Maldonado via AP

Жон Ҳопкинс университети томонидан олиб борилаётган статистикага кўра, 3 январь куни АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 350 мингдан ошиб кетди.

Шунингдек, Қўшма Штатларда CОVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 20 миллиондан ошган. Сўнгги ҳафталарда Аризона ва Шимолий Каролина каби бир нечта штатларда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекордлар янгиланган. Жанубий Каролина Штатидаги ўликхоналар эса одамларнинг жасадлари билан тўлиб тошмоқда. Ҳозирда АҚШ вирус тарқалиши ва қурбонлар сони бўйича дунёда яққол “пешқадам” бўлиб турибди.

АҚШ ўз аҳолисини икки хил вакцина билан эмламоқда. Аммо, Қўшма Штатларда вакцинация ишлари секин олиб борилмоқда ва бу танқидларга дуч келмоқда. Баъзиларнинг айтишича, агар АҚШда эмлаш жараёни ҳозиргидек секин давом этса, аҳолининг барчасини эмлаш учун 10 йил кетади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг