Бангладеш полицияси қочоқлар лагерида икки роҳинжалик кишини отиб ўлдирди

0
1910
Манба: Arab News

Шанба куни Бангладеш полицияси қочқинлар лагерида роҳинжалик икки қочқинни отиб ўлдирганини маълум қилди.  Бу жуфтлик ҳукмрон партия амалдорини ўлдиришда айбланаётган эди.

Исмини айтмасликни сўраган ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра,  икки рохинжаликнинг ўлими саҳналаштирилган “тасодиф” бўлиб, улар полицияси томонидан ўлдирилган.

«Иккаласи ҳам касалхонага олиб кетилаяотганда вафот этди»,  деди маҳаллий полиция инспектори Расел Аҳмад. Унинг сўзларига кўра, ҳукмрон Авами Лига партиясининг аъзоси Умар Фаруқ пайшанба куни отиб кетилганидан сўнг айнан шу икки киши гумондор шахслар бўлган.

Фаруқнинг ўлдирилиши маҳаллий аҳолининг ғазабини қўзғатган,  юзлаб ғазабланган одамлар лагерларга олиб борувчи асосий йўлни бир неча соат давомида тўсиб қўйган,  шиналарни ёқиб,  Роҳинжа қочқинлари борувчи дўконларда тартибсизликларни юзага келтиришган.  Қочқинларнинг сўзларига кўра,  ушбу қонли можаролар лагерларда қўрқув муҳитини яратган,  бу йерда хавфсизлик кучайтирилган.

Маълумот учун, ҳозирда бир миллионга яқин Роҳинжа мусулмонлари Бангладешнинг жануби-шарқидаги ифлос лагерларда яшайди,  уларнинг 740, 000 нафари Мянмадаги мусулмон озчиликка қарши 2017-йилда ўтказилган ҳарбий ҳужумдан қочиб келишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти терговчилари Мянма  генералларини 2017-йилги «геноцид» учун жавобгарликка тортишларини айтишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг