Хитойда ўтган сутка давомида 22 киши коронавирусга чалингани аниқланди

0
1542
manba: Arab News

22 июнь куни Хитойда 22 кишининг коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди. Касалланганларнинг 13 таси пойтахт Пекинда қайд этилди,дея хабар берди Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 23 июнь куни.

21 июнь куни Хитойда умумий ҳисобда 18 киши COVID-19 ни юқтириб олган бўлса, уларнинг 9 таси Пекин ҳисобига тўғри келганди. Аҳоли орасида вирус тарқалиши юзага келганидан сўнг Пекин ҳукумати одамларнинг ҳаракатига чекловларни жорий қилишни ва бошқа чораларни кўришни бошлади.

Шунингдек, Хитойда 22 июнда коронавирусни юқтириб олгану, лекин унинг аломатлари сезилмаган 7 киши қайд этилган. Аммо,Хитой бундай беморларни умумий касалланганлар ҳисобига қўшмаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг