Талабалар Ироқ пойтахти Бағдоддаги Таҳрир майдонидаги норозилик намойишларига қўшилишди, дея хабар беради Ал Жазира телеканали ўз манбаларига таяниб.
Намойиш қатнашчилари таъкидлаганларидек, кўплаб ўқув муассасалари мамлакатда авж олган норозиликлар туфайли ёпилган. Ушбу қарор баъзи талабалар кўчалардаги норозилик намойишларига қўшилишларига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида Бағдод ва мамлакатнинг жанубий вилоятларида намойишчилар ўртасида тўқнашувлар натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Бир неча ҳафта давомида намойишчилар коррупциянинг юқори даражаси, мамлакатда иш жойлари етишмаслиги ва турмуш даражасининг умуман пасайишига қарши норозилик намойишларини ўтказмоқдалар.