АҚШ Xiaomiни қора рўйхатига киритди

0
1505
Фото: pixabay

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ сармоядорлари 2021 йил 11 ноябргача ўз активларини қора рўйхатга тушган Хитой фирмаларидан олиб чиқишлари керак бўлади.

АҚШ маъмурияти тўққизта Хитой компаниясини ҳарбийлар билан алоқалари борлиги туфайли америкалик инвесторлар учун тақиқланган фирмалар рўйхатига киритди, деб хабар беради РИА Новости.

Reuters ўз ихтиёридаги ҳужжатларга таяниб хабар беришича, ушбу рўйхатга бошқалар қаторида Xiaomi смартфон ишлаб чиқарувчиси ва Comac авиакомпанияси ҳам киритилган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 2021 йил 11 январдан бошлаб Америка фуқаролари ва компанияларига ХХР армияси билан боғлиқ фирмаларнинг қимматли қоғозларини сотиб олишни тақиқловчи фармонни имзолаган эди.

Трампнинг сўзларига кўра, Хитой ҳарбийлари билан боғлиқ компаниялар, шу жумладан америкалик сармоядорларидан ҳам маблағ тўплашаётган ва ўз акцияларини фонд индексларига киритишга даъво қилишиб, кейинчалик маблағлар Хитойнинг ҳарбий-саноат комплексига юборишмоқчи экан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг