Хитой ўзининг ракетасини Ойга муваффақиятли қўндирди

0
1145
Фото: Reuters

1 декабрь сешанба куни Хитой ўзининг ракетасини Ойга муваффақиятли қўндирди. Ушбу фазо миссиясининг вазифаси Ой юзасидаги моддалардан намуналар олиб келиш ҳисобланади. Бу ҳақда Хитой ОАВлари хабар беришган.

Хитойнинг  Chang’e-5 номли фазо кемаси 24 ноябрь куни учирилганди. Ушбу ракетада экипаж мавжуд эмас. Мазкур миссия Ойдаги материалларни тўплашни мақсад қилган бўлиб, у олимларнинг Ойнинг келиб чиқиши тўғрисида кўпроқ маълумот олишларига ёрдам беради.

Энди ушбу ракета Ойнинг “Бўронлар океани» деб номланувчи илгари ўрганилмаган улкан лава текислигидан 2 килограмм намуна олишга уриниб кўради. Агар ушбу ҳаракатлар режадагидек амалга ошса, Хитой Ойдан намуна олишга муваффақ бўлган дунёдаги учинчи мамлакатга айланади. Бундан олдин АҚШ ва Совет Иттифоқи ушбу вазифани уддалаган.

CCTV давлат телерадиокомпаниясининг маълум қилишича, Chang’e-5 яқин икки кун ичида Ой юзасида намуналар йиғишни бошлайди. Намуналар Ерга қайтиб келадиган капсула орқали Хитойнинг Ички Мўғулистон минтақасига олиб келинади.

Хитой 2013 йилда биринчи марта Ойга қўнишни амалга оширган эди.  Ўтган йилнинг январь ойида Chang’e-4 ракетаси Ойнинг одам ҳали етиб бормаган узоқ томонларигача кириб борганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг