Озарбайжон Арманистондан қайтариб олинган сўнгги ҳудудга ўз байроғини ўрнатди

0
1239
Фото: [Karen Minasyan/AFP

9 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Россия воситачилигида тинчлик битимини имзолашганди. Ушбу келишувда арманлар қўлида бўлган Тоғли Қорабоғдаги Калбажар, Агдам ва Лочин туманлари Озарбайжонга берилиши кераклиги таъкидланган.

1 декабрь куни Озарбайжон аскарлари Арманистондан қайтариб олинган сўнгги ҳудуд-Лочин туманига ўзларининг байроғларини ўрнатдилар.  Шунингдек, ушбу битимга кўра, икки мингга яқин Россия тинчликпарвар кучлари Арманистон ва Озарбайжон ўртаси ва Лочин корридори бўйлаб жойлаштирилди.

Сешанба тонггида Лочинга кириб келган озари аскарларга Россия ҳарбий техникалари ҳамроҳлик қилди. Рус аскарлари Лочиндаги асосий чорраҳаларга жойлаштирилди.

Лочинда яшовчи кўплаб арманлар бу ерга озарбайжонликлар етиб келмасидан аввал кетиб бўлишди. Аммо, 48 ёшли Левон Геворкян бу ерда қолишга қарор қилди. У Лочиндаги ўзининг озиқ-овқат дўконида савдо билан шуғулланади.

“Мен фақатгина Худодан қўрқаман. Мен бу ерда 22 йилдан бери яшайман. Бу ишимни бошлаганимда менда ҳеч вақо йўқ эади. Энди ҳамма нарсани қурдим. Умид қиламанки, ишимни давом эттира оламан. Агар кетишга мажбур бўлсам, бу ердаги барча нарсани ёқиб, кейин кетаман” дейди Геворкян.

Сешанба куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев телевизион чиқиш қилиб, халқни ғалаба билан табриклади.

“Биз душманни ўзимизнинг еримиздан қувиб чиқардик. Биз ҳудудий яхлитлигимизни тикладик” дейди Алиев.

Тоғли Қорабоғ 1992 йилги урушдан кейин Озарбайжон назоратидан чиқиб кетганди. Ушбу ҳудуд ўзини мустақил давлат деб эълон қилган бўлсада, дунёдаги ҳеч бир мамлакат буни тан олмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг