Шанхайдаги тўфон сабаб 130 минг аҳоли эвакуация қилинди

0
1680

3 август куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида Жондари номли кучли тўфон кўтарилди. Тўфон сабаб шаҳардаги 130 мингдан ортиқ аҳоли ҳавфсиз жойларга эвакуация қилинди. 

Таъкидланишича, тўфон маҳаллий вақт бўйича соат 10:30 да бошланган. Хитой метереология институти мутахассисларини такидлашларича, баъзи жойларда шамол тезлиги 10 баллгача бўлмоқда. 

Бундан ташқари, метерологларнинг маълум қилишларича, яқин вақтларда шаҳар бўйлаб 30 мм ли ёғингарчилик кутилади. Шамол тезлиги 4 августгача пасайиб, тўфон тиниши кутилади. 

Таъкидланишича, Жондари тўфони бу йилги ёғингарилик мавсумининг 12 тўфонидир. 

Бундан сал аввалроқ Жондари тўфони Японияда ҳам кўтарилган эди. Тўфон оқибатида 23 киши жабрланган. Тўфон эпицентридаги шамол тезлиги 144 км/с ни ташкил қилган. Тўфон оқибатида мамлакатдаги 155 та ички рейслар бекор қилинган, шунингдек, бир неча темир йўл ҳаракатлари ҳам тўхтатилган эди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг