Рим папаси “ўлим ҳукми” қонунини таъқиқлади

0
1778

Рим Папаси Франциск Католик черковининг катехизиси (қонунлар мажмуаси) га киритилган ўзгартириш, яъни “ўлим ҳукми”нинг бекор қилинишини тасдиқлади, дея хабар қилади Муқаддас тахт матбуот ҳизмати. 

“Бугунги кунга келиб, биз “инсон ҳаттоки энг оғир гуноҳларни амалга оширгандан сўнг ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаслигини англамоқдамиз”, дейди Рим папаси бу ҳақида. 

Шунингдек, матбуот хизматининг маълум қилишича, Рим папаси барча католик черковларига дунёда ушбу қонунни йўқ қилиш учун курашишга чақирган.

Эслатиб ўтиш жоиз, катехизиснинг аввалги таҳририда ўлим жазоси энг сўнгги чора сифатида қолдирилган бўлиб, уни фақатгина кўплаб кишиларнинг ҳаётига ҳавф солган тақдирда қўллаш мумкинлиги қайд этилган эди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг