Британия оммавий ахборот воситалари мусулмонларни салбий тарзда тасвирламоқда

0
1909

Британия оммавий ахборот воситалари исломофобияни кучайишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Аксарият инглиз газеталари жамоатчиликга «салбий ва чалғитувчи» ахборотлар билан мусулмонларни салбий тарзда тасвирлашга ҳаракат қилмоқда, деб ёзмоқда АL Jazeera.

Британиянинг Мусулмонлар Кенгаши (МКБ) сешанба куни эълон қилган тадқиқотда, ўта ўнг қанот раҳбарлар ва шарҳловчилар ислом ва мусулмонлар ҳақидаги салбий стереотипларни тарғиб қилиш учун теледастурлардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.

Тадқиқотда Буюк Британияда 2018 йилдан бери 10 мингдан зиёд янгилик ва ахборотларни таҳлил қилинган ҳолда Британиянинг оммавий ахборот воситаларининг ислом ва мусулмонлар ҳақидаги дастурларда «жиддий муаммолар» аниқланди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, якшанба куни Mail газетасидаги мақолаларнинг 78 фоизи ислом ва Буюк Британияда яшовчи мусулмонлар ҳақида гапириб, жамиятга салбий таъсир кўрсатди.

Бошқа томондан, «Guardian», «New Statesman» ва «Independent» нашрларида мусулмонларнинг энг кам салбий имижда кўрсатилиши айтилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг