Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари Курдистон ишчи партиясининг аъзоси сентябрь ўрталарида қидирувда бўлган жиноятчилар рўйхатига киритилганини эълон қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.
14 сентябрь куни Ван вилоятида Байрам Баскала номи билан танилган курд исёнчиси маҳаллий полиция кучлари томонидан қўлга олинди ва унинг боши учун 52800 доллар миқдорида мукофот тайинланди.
Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳисоботига кўра, у охирги бир неча йил ичида Туркия хавфсизлик кучларига қилинган бир қатор ҳужумлар учун жавобгар бўлган.
«Зарарсизлантириш» атамаси кўпинча турк ҳарбий кучлари томонидан душманни ўлдириш ёки асирга олиш ёки ихтиёрий равишда таслим бўлишни яширадиган эвфемизм сифатида ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, Курдистон ишчи партияси Туркияда террористик ташкилот ҳисобланади ва мамлакатда унинг фаолияти тақиқланган.