Россияда миграция тўғрисидаги янги қонун ишлаб чиқилмоқда (видео)

0
1402
youtube

Янги қонунда барча ҳужжатлар ўрнини босадиган ягона ҳужжатни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, миграция соҳасида ишлаб чиқилаётган янги қонун чет эл фуқароларининг мамлакатга кириб келиши, мамлакат ҳудудида бўлиши ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишини тартибга солади.

Янги қонун лойиҳасига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи ўринбосари К.Aдзинов изоҳ бериб, миграция соҳасидаги қоидаларни тубдан ўзгартирадиган катта қонун ёзилаётгани, бу чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши, мамлакат ҳудудида бўлиши, ишлаши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга таъсир қилиши ва ҳозирда амалда бўлган қатор ҳужжатларни бекор қилишини айтган.

Хусусан, Россия Федерацияси ҳудудига киришнинг иккита асосий тури бўлади: визали ва визасиз. Ҳозирда чет элликлар учун расмийлаштирилаётган барча ҳужжатлар ўрнини босадиган ягона ҳужжатни жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, мажбурий тиббий суғурта доирасида меҳнат мигрантларига тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий визалар олиш қоидаларини аниқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда.

Миграция тўғрисидаги янги қонун 2024 йилда кучга кириши мумкин.

 

Ортиқхўжа Норов

USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг