Кеча коронавирус аниқланган икки киши бугун вафот этди

0
1757

Эроннинг Қума шаҳрида икки киши Ухан коронавируси касаллигидан вафот этди, дея хабар беради ИРНА.

Маълумотлар Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Али Ризо Ваҳобзодадан олинган. Аввалроқ, 19 февраль куни Эронда икки кишида коронавирус аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги Хубей вилояти Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар. Бу 2019-nCоV вируси эди. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий CОVID-2019 деб ном берди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг