Хитой ва «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

0
855
Фото:aa.com.tr

Мулла Барадар бошчилигида «Толибон» ҳаракати сиёсий делегацияси Хитойга йўл олди.

Хабарга кўра, Қатардаги «Толибон» ҳаракати вакили Муҳаммад Наимнинг айтишича, мулла Барадар бошчилигидаги тўққиз кишилик делегация Хитойга жўнаб кетган.

Муҳаммад Наим ўзининг Twitter саҳифасида делегация 27 июль куни расмий таклифга биноан Хитойга йўл олганини ёзган.

Маълум қилинишича, делегация Хитой ташқи ишлар вазири, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашган. Муҳаммад Наимнинг сўзларига кўра, учрашув давомида тинчлик, сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Ҳаракат сиёсий матбуот вакилининг айтишича, улар Хитойни Афғонистон ҳудуди ҳеч бир мамлакат хавфсизлигига қарши ишлатилмаслигига ишонтирган.

Унинг таъкидлашича, Хитой ҳам афғон халқи билан ҳамкорликни давом эттиради. Шуниндек, Муҳаммад Наим Хитой Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслигига ишонтирганини қўшимча қилган.

Таъкидланишича, делегация Хитойга Афғонистоннинг турли жойларида, жумладан, Хитой билан чегарадош Бадахшон вилоятида «Толибон» ҳаракатининг ҳужумлари кучайганда йўл олган. Сўнгги ойларда «Толибон» ҳаракати Афғонистонниг  100 дан ортиқ туманларини ўз назоратига олган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг